“Зарафшон” миллий табиат боғида ҳам фотоқопқонга “тушган” жониворлар тақдим этилмоқда

Шу кунгача юртимиздаги Ҳисор ва бошқа бир қатор қўриқхоналар томонидан жойлаштирилган фотоқопқонларга тушиб қолган ҳайвон ва қушлар ҳақда бир неча хабарлар чоп этилганди.

Эндиликда “Зарафшон” миллий табиат боғида ҳам шундай амалиёт йўлга қўйилган кўринади. Вилоят Экология бошқармаси мазкур табиат боғидаги фотоқопқонда акс этган бир нечта кадрларни тақдим этди.

“Зарафшон” миллий табиат боғи Зарафшон ва Туркистон тоғ тизмаларига яқин ва Зарафшон дарёсининг муҳофаза қисмида жойлашганлиги сабабли, бу ерда кўплаб турдаги жониворларни учратиш мумкин.

Масалан, фото қопқонга муҳрланган сут эмизувчилардан - Қулоқдор типратикан, Cариқ юмронқозиқ, Чиябўри, Сариқ сассиқкўзан шулар жумласидан бўлиб, тўқай ўрмон мезбони ҳисобланишади.