«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 14 ноябрь, №143) сонида ўқинг

Ҳоким тадбиркорларга мурожаат қилди: «Энди вилоятдаги ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар «Тадбиркорга кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!» шиори асосида ишлайди. Барча раҳбарлар тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал қилишни ўзининг асосий вазифаси деб билиши шарт».

***

Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризми элчиси эканини биласизми? Машҳур француз актёри Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олаётганидан-чи? Депардье нега бу ҳужжатли фильмнинг асосий қисмини Самарқандда суратга оляпти?

***

Байроқ – давлат рамзи. Телевизорда спортчиларимиз шарафига давлатимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда қанчалар севинамиз. Бортига Ўзбекистон байроғи расми туширилган самолётларимизнинг осмонга парвозини кўрганимизда-чи? Шундай пайтларда «Яшавор, ўзбек спортчиси!», «Парвозинг бехатар, байроғинг йўлдошинг бўлсин, Ўзбекистоним», дегинг келади.

***

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган «Динамо» суперлигада, «Шердор» пролига «А» гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Нега? «Миллионлар ўйини»га жиддий эътибор қаратилмаса, аҳвол кундан-кун оғирлашаверади, бундан нафақат футбол жамоатчилиги, балки мухлислар ҳам жабр кўради.