«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 15 февраль, №20) сонида ўқинг

Президентимизнинг 2018 йил 16 мартдаги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги ққарори билан вилоятимизда 17 та кичик саноат зонаси ташкил этилган эди. Ушбу қарорга кўра, вилоятдаги кичик саноат зоналарини узлуксиз электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви билан таъминлаш, йўллар қуриш ишлари бажарилиши белгиланган. Хўш, ўтган вақт давомида вилоятимиздаги кичик саноат зоналарида қандай лойиҳалар жойлаштирилди, тадбиркорлар коммуникация тармоқлари билан таъминландими? Булунғур туманидаги собиқ “Килдон” акциядорлик жамияти негизида ташкил этилган кичик саноат зонасидаги аҳвол тадбиркор тугул, харидорларнинг талабига жавоб бермайди.

***

Энди уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадон берилади. Хўш, уни кимлар олиши мумкин? Қай тартибда? Бунинг учун кимга, қайси идорага мурожаат қилиш керак? Меҳнат мигранти ўрнига унинг номидан оила аъзоси, масалан, отаси, онаси, фарзанди, ака-укаси, опа-синглиси мурожаат қилиш мумкинми? Бу саволларга “Меҳнат мигрантларига уй берилади. Кимлар олиши мумкин?” мақоласи орқали тўлиқ жавоб олиш мумкин?

***

Бугун бозорда бир кило балиқ нархи 25-40 минг сўм. Бу арзонми ё қиммат? Албатта, қиммат. Сабаби нима? Балиқчилик ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар нимада? Сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш билан сифатли “луқмаи ҳалол” етиштириш осон эмаслигини биламизми? Балиқчиликни ривожлантириш сунъий сув ҳавзалари учун ер майдонлари геологик қатлами ва сув таъминоти ўрганиб чиқилишини-чи? Айрим хўжаликларда балиқ турлари, наслчилик ва чавоқ балиқлантириш тўғри йўлга қўйилмаган. Балиқ ем-озуқаси рацион бўйича ишлаб чиқарилмаётгани, қолаверса, сувни ўғитлаш, сувдаги кислород миқдори ва Ph кўрсаткичлар нормалари назорат қилинмаяпти.