«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 17 март №35) сонида ўқинг
Шу йил 15 март куни тонгда 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар тарқалгани боис 16 мартдан бошлаб юртимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва олий ўқув юртлари коронавирус инфекциясига қарши профилактика мақсадларида карантинга ёпилди. Хўш, вилоятимизда бу вазият билан боғлиқ чоралар нечоғли кучайтирилди? Жамоат транспорти, бозорлар, аҳоли гавжум ҳудудларда тегишли тартибда дезинфекция ишлари амалга ошириляптими? Карантин даврида озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархлари кўтарилиб кетмайдими? Бу ҳолат нечоғли назоратга олинган? Дори воситалари ва шахсий гигиена воситалари (маска) нархини оширмаслик юзасидан қандай ишлар олиб бориляпти?
***
Бундан аввалроқ ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақалар тўловлари учун талабномаларни корхоналар томонидан электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган, уларнинг пенсия жамғармаси бўлимларига келиши билан боғлиқ оворагарчиликлар ҳамда вақт ва қоғоз сарфи бартараф этилган эди. Аммо иш жойидан пенсия тўловини амалга ошириш учун пенсия миқдори ҳақидаги тўлов топшириқномаси (Ф-25), шунингдек пенсионерларнинг ишга қабул қилинганлиги ва ишдан бўшаганлиги ҳақидаги маълумотларни қоғоз шаклида юритиш тизими сақланиб қолаётган эди. Мазкур жараён ҳам энди автоматлаштирилди. Хўш, бу тизим қандай ишлайди? Энди пенсионерлар бу борада қандай енгилликларга эришади?
***
Қўшработ туманидаги Қовунчи қишлоғида яшовчи одамлар ўзларини ташвишлантираётган йўл ва тиббий пунктни таъмирлаш масаласи бўйича кўп йилдан буён турли идораларга мурожаат қилиб келяпти. Бироқ жавоб хатларида амалий ишдан дарак йўқ, масъуллар мурожаатчиларни овутиш билан шуғулланяпти, холос. Аксинча йўл ва тиббий пунктни таъмирлаш келгуси йил дастурига киритилишдан нарига ўтмаяпти. Нега?