Зилзилалар оқибати: Байкал ғойиб бўлади... ми?

Новосибирск давлат университети олимларининг фикрича, яқинда Туркияда рўй берган даҳшатли зилзила ва ундан кейин Афғонистон, Ўрта Осиёдан Эквадоргача кетма-кет давом этган ер қимирлашлари Ер қобиғини ақлбовар қилмас дарз кетишидан далолат беради.

“Евроосиё Байкал кўли чизиғи бўйича икки қисмга бўлиниб кетади, - дейди олимлар. - Оқибатда кўлнинг ўзи йўқолади.

Худди шундай ўзгариш Африкага ҳам дахлдор. Ундан Эфиопия, Ҳабашистон ажралиб кетади. Ерда эса янги океан пайдо бўлади. Аммо ҳозирча хавотирга ўрин йўқ: бу ҳодиса жуда узоқ йиллардан кейин содир бўлади”.

Ўзга сайёраликлар асири

Британиянинг Бирмингем шаҳрида бир аёл икки йил ўзга сайёраликлар тутқуни бўлганини таъкидлади. София Петрес журналистларга 16 ёшида коинотдан келган келгиндилар томонидан ўғирланганини айтди. Унинг сўзларига қараганда, келгиндилар мутлақо режиссёрлар ва фантаст ёзувчилар тасвирлаганларидек эмас.

Аниқроқ айтиладиган бўлса, улар ҳеч қанақа кўринишда эмас, негаки қуюқ материалдан иборат бўлиб, бўшлиқда космик кемасиз кезиб юради. София Петерс таассуротларни батафсил сўзлаб берди.

Унинг тахминича, ҳар йили ўзга сайёраликлар томонидан ўн минглаб ерлик аёллар ўғирланади ва кейинчалик ҳеч қандай зиён-заҳмат етказмасдан Ерга қайтишади. Бироқ улар ўз саёҳатлари ҳақида ҳеч кимга лом-мим дейишмайди. Негаки, барибир ҳеч ким ишонмайди.

Т.Шомуродов тайёрлади.