“Зирабулоқ” пахта тозалаш заводидан 3,5 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди
- 16.10.2019 17:07
- 108
- Иқтисодиёт
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Зирабулоқ” пахта тозалаш заводидан ундирувчи Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 3 миллиард 792 миллион 456 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Зирабулоқ” пахта заводининг банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади идораларга сўров хатлари юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор “Зирабулоқ” пахта тозалаш заводидан Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси олдидаги мавжуд қарздорлиги тўлиқ ундирилди.
Икром ҲАЙДАРОВ,
Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлими давлат ижрочиси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа