“Зирабулоқ пахта тозалаш заводи”дан қарийб 1,5 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилган
- 15.12.2020 19:55
- 158
- Иқтисодиёт
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар бермоқда. Қайд этилишича, “Зирабулоқ пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятидан Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлимида ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг қарорига асосан банкдаги қарздорга тегишли ҳисоб-рақамга банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасаддиларга сўров хатлари юборилган.
Ижро ҳужжати бўйича “Зирабулоқ пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятидан Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 миллиард 300 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.
Теглар:
қарздорлик