Самарқанд вилояти инжиниринг компанияси, вилоят қурилиш бошқармаси мутасаддилари эътиборига!
- 10.11.2020 10:30
- 463
- Самарқанд
Қурувчининг чала ишларини ким охирига етказади?
Самарқанд шаҳар Али Қушчи кўчаси, 4-уйдаги таъмирлаш ишларининг сифатсиз бажарилгани ва охирига етказилмагани ҳақида ўтган йил ва бу йил давомида уч марта ёздик.
Ҳар бир чиқишимиздан сўнг мутасаддилар масала жойида ўрганилгани ва тез орада ҳал этилишини маълум қилишди. Икки йилдирки, муаммо муаммолигича турибди.
Биз ёзган биргина бу уй эмас, бошқа кўп қаватли уйлардаги камчиликлар ҳам ҳалигача тузатилмагани маълум бўлмоқда.
Хўш, Самарқанд шаҳрида таъмирлаш ишлари якунига етказилмаган бундай уйлар қанча экан? Бу камчиликларни бартараф этиш учун неча йил керак бўлади?..