Дам олиш кунлари Самарқандга 291 минг 900 нафар сайёҳ келди
- 24.03.2026 16:27
- 45
- Саёҳат
Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан 20-23 март (дам олиш) кунлари Самарқандга 268 минг 800 нафар маҳаллий, 23 минг 100 нафар хорижий сайёҳ келган.
Вилоят туризм бошқармасидан олинган маълумотга кўра, аҳолининг диққатга сазовор жойларга саёҳатини ташкил қилиш ва транспорт хизматидан фойдаланиши учун чегирмалар жорий қилинган.
Хусусан, вилоятдаги музейлар, меҳмонхоналар овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳамда режалаштирилган тадбирлар, ички туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинган.
Бунинг натижасида Самарқандга тўрт кунда 291 минг 900 нафар маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар келган.
Теглар:
сайёҳлар