Бугун туғилган кун: Нусрат Раҳмат

Публицист, ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳмат 1941 йил 3 июлда Самарқанд туманининг Қўшмачит қишлоғида туғилган.

Илк иш фаолиятини 1960 йиллар бошида “Ленин йўли” (ҳозирги “Зарафшон”) газетасида бошлаган. Кейинчалик “Қишлоқ ҳақиқати” газетасининг Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйича мухбири, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси ходими бўлиб ишлаган.

Нусрат Раҳмат кўпчиликка ёзувчи сифатида таниш. “Агар табиатни севсангиз”, “Чанқовуз”, “Олис-олис сўқмоқлар”, “Дашт”, “Замондош ўйлари”, “Сўқмоқлар ва сабоқлар”, “Фожиа” каби ҳикоялари, шунингдек, “Мен мухбирман”, “Мен редакцияданман”, “Энг ашаддий каллакесар“, “Асқад Мухтор дедилар”, “Жадид” сингари китоблари китобхонлар эътиборига ҳавола қилинган.

2004 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвонига сазовор бўлган. Айни пайтда эркин ижодкор сифатида янги асарлар ёзмоқда.