“Обод қишлоқ” дастурида нима ишлар бажарилди?

Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармаси маълумотларига кўра, 2019 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида вилоятимиздаги 42 та қишлоқда 354 967,7 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 32 миллиард 637 миллион сўм маблағ ҳисобидан 12 минг 647 якка тартибдаги хонадон ва 33 та кўп қаватли уй таъмирланди.

21 миллиард 830 миллион сўм маблағ ўзлаштирилиб, 166,7 километр ичимлик сув тармоқлари ва 39 та сув иншооти таъмирланди.

5 минг 307 та таянч устунлар ўрнатилди, 440 километр электр тармоқлари ҳамда 221 та трансформатор жорий ва мукаммал таъмирланди.

Аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш учун 1 миллиард 634, миллион сўмлик ишлар бажарилиб, 10 километр табиий газ тармоғи таъмирдан чиқарилди, 5 537 дона суюлтирилган газ етказиб берилди.

95 319 миллион сўм маблағ ҳисобидан 442 километр автомобиль йўллари таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш учун жами 126 332 миллион сўм маблағ сарфланди. Жойларда 68 та бекат қурилди. 83,2 километр ирригация тармоқлари яхшиланиб, 2 269 дона кўча ёритиш устунлари ва чироқлари ўрнатилди.

“Обод маҳалла” дастурига қанча маблағ сарфланди?

“Обод маҳалла” дастурига мувофиқ вилоятимизнинг 2 та шаҳридаги 6 та маҳаллада 47 миллиард 287,4 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 87 та якка тартибдаги ва 6 та кўп қаватли уй-жой таъмирланди, 2709,9 миллион сўм маблағ ҳисобидан 12,8 километр ичимлик сув тармоғи ва 2 та сув иншооти қурилди. 65 та таянч устунлар ўрнатиш, 35 километр электр тармоғи, 25 та трансформаторни таъмирлаш ишларига 1343 миллион сўм маблағ сарфланди.

8 километр табиий газ тармоғи, 4 та газ тақсимлаш пунктлари жорий ва мукаммал таъмирланди. 37 километр ички йўлларни таъмирлаш учун 10 144 миллион сўм маблағ сарфланди. 18 680 миллион сўм маблағ ҳисобидан 17 та ижтимоий инфратузилма объектида қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Маҳалларни ободонлаштиришда 3 километр пиёдалар йўлаги таъмирланиб, 20 та чиқинди йиғиш пункти, 10 минг квадрат километр дарахтзор ва гулзор ташкил этилди. Шу билан бирга 8 километр ирригация тармоғи яхшиланиб, 382 дона кўча ёритиш устунлари ва чироқлар ўрнатилди.

Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармаси.