''Ота-онам ўқишимга қарши, мен лидер бўлишни истайман!''
Қўшработ туманида ''Сардорлар форуми'' доирасида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тумандаги иттифоқ сардорлари ўзларини қийнаётган муаммолар ва таклифларни ўртага ташлади.
- Аҳоли ва ёшлар ўртасида викториналар ўтказмоқчимиз, - 32 мактабда ''Камалак'' сардори Шаҳризода Турдиева. - Бу билан уларни китобга бўлган қизиқишини оширмоқчимиз. Аммо уларни озгина бўлса ҳам рағбатлантириш учун совғалар бўлса яхши бўларди.
Туман ҳокими Дилшод Шакарбоев сардорлар томонидан ташкил этиладиган танлов ғолиблари совғаси учун ҳар ойда 10 миллион сўмдан маблағ ажратилишини айтди.
Олис Жўш қишлоғида яшовчи яна бир ёш қиз сардорликка сайланганлиги, аммо бу фаолият билан шуғулланишга, келажакда ўқишига ота-онаси қарши эканлигини, ўзи эса раҳбар аёл бўлишни чин дилдан истаётганини айтди. Иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси Д.Азизовага ва туман ҳокими Д.Шакарбоевга ота-онасидан розилик олиб беришини илтимос қилди. Раҳбарлар бу илтимосни бугуноқ бажаришга ваъда берди.