Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади 

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Хусусан, Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин.

Аввалги тартибда мамлакатимиз фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Шунингдек, Қозоғистон фуқаролари учун ҳам визасиз режим муддати 60 кунга узайтирилган.