Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистон жанубида содир бўлган портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Афғонистон жанубидаги Кандагар вилоятида бомба портлатилиши оқибатида 9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, беш нафари жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

“Бугун эрталаб Аргистон ҳудудида, фуқаро автомобили портлатиб юборилганидан сўнг 9 киши ҳалок бўлди ва яна 5 нафар фуқаро жароҳатланди”, дейилган хабарда.

Толибон ҳаракати воқеа юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ билдирмади.