Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бразилияга борган чет эл фуқаролари учун АҚШга кириш тақиқланди

Сўнгги 14 кун ичида Бразилия ҳудудида бўлган чет эл фуқароларига коронавирус тарқалиши хавфи туфайли 27 май санасидан эътиборан АҚШ ҳудудига кириш тақиқланди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

АҚШ ҳудудига кириш 26 май соат 23.59 дан бошлаб тўхтатилиши маълум қилинди.
Тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, Бразилия айни вақтда коронавирус ҳолати қайд этилиши бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринни банд этиб турибди. Бразилияда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 374898 нафарни ташкил этмоқда.