Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳар бир сайёҳдан бизга қанча пул қолади?

Ҳисоб китобларга кўра, юртимизга Туркманистондан келган ҳар бир сайёҳ ўртача 104 АҚШ долларлик хизматлардан фойдаланаркан. Тожикистонликлар эса 60 АҚШ долларидан сарфлаган. Европа, океанорти ва Яқин Шарқ ва Шарқий Осиё давлатларидан келган сайёҳларнинг эса ҳар бири юртимизда 710 долларлик туристик хизматлардан фойдаланади.

Яна бир қизиқ маълумот: сўнгги бир йил давомида АҚШдан келган меҳмонлар 8 бараварга, Германиядан ташриф буюрувчилар 2,6, италиялик меҳмонлар сони эса 3 бараварга ошган.  

2018 йил давомида 5 миллион нафар чет эллик сайёҳлар Ўзбекистонга келиб кетган. Шундан 94 фоизи МДҲ давлатларидан бўлса, қолган 6 фоизи чет эл мамлакатларидандир. Эслатиб ўтамиз, Самарқанд Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар ташриф буюрадиган  асосий шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Ахтам НИЗОМОВ, СамДУ доценти.