Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ёлғон хабар ҳақида аҳолини огоҳлантирмоқда

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда қуйидаги мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу хабарларга ИИВ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бу каби хабарлар фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўҳтон ҳисобланади.

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бу каби масалаларга оид хабарларни тарқатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ўзининг расмий ижтимоий тармоқлардаги, шунингдек, вазирликнинг таркибий ёки ҳудудий тузилмаларининг расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВ орқали мурожаат қилишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.