Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси ноҳақ(ми?)

Сайтимизда жорий йилнинг 22 октябрь куни “Самарқанд туманидаги электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларининг фирибгарлиги фош қилинди” сарлавҳаси билан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасининг маълумотини эълон қилгандик.

Ушбу мақолага “Самарқанд ҳудудий электр таъминоти корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори У.Жўраев номидан билдирилган раддияни олдик.

Унда шундай дейилади:

“Ушбу ахборот мутлақо нотўғри. Чунки Самарқанд тумани “Дўстлик” электр таъминоти корхонасининг собиқ ходими Рифат исмли шахс 2018 йил 22 февралда ишдан бўшаганлиги сабабли бугунги кунда ушбу корхонада ишламайди.

Бундан ташқари, ахборотда кўрсатилган воқеа 2015 йил февраль ойида юз берган ва ҳозирги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилмаган.

У.ДЖУРАЕВ,

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ бош директори”.