Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мотоциклни олиб қочиб, эҳтиёт қисмларга ажратиб ташлаган шахс ушланди

Жорий йилнинг 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси тахминан соат 01:00 да 31 ёшли Ф.М. 19 ёшли О.Б. бошқарувида бўлган “Минск ММВЗ-3112” русумли мотоциклни Қоракўл тумани Хўжалар кўчасида жойлашган савдо дўкони олдидаги қудуқ ёнида вақтинча қолдириб кетганидан фойдаланиб, яширин равишда олиб қочади.

Мотоциклни Қоракўл тумани Ҳунармандлар кўчасида жойлашган яшаш уйига олиб бориб, яшириб қўйиб, жиноий ҳаракатларини яшириш ҳамда келгусида ушбу транспорт воситасини сотиш мақсадида тўлиқ эҳтиёт қисмларга ажратиб, бўёқларини ўчириб ташлаганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ф.М.га нисбатан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлик йўли билан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида олиб қочилган мотоцикл тўлиқ эҳтиёт қисмларга ажратилган ҳолатда Ф.М.нинг уйидан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган ва унинг ўзи жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.