Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободдаги «Сазағон» полигонида «101 жангчи» фильми суратга олинмоқда

Марказий ҳарбий округга қарашли «Сазағон» дала-ўқув майдонида Иккинчи жаҳон уруши давридаги ўзбек қаҳрамонлари ҳақида фильм суратга олинмоқда.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган кино саҳналарида Самарқанд гарнизонида хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этмоқда.

Маҳорат билан тайёрланган экспонатлар, 1941-1945 йиллардаги аскар уст-боши, фашист офицерини юриш-туришидан тортиб, гапиришигача ўша замон манзарасини тўлиқ акс эттирган.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.