Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачида бир нечта "олтин изловчилар" фаолиятига чек қўйилди

Жорий йилнинг 18 март куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани ҳудудида ноқонуний равишда рангли ва қимматбаҳо металларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва улар билан тезкор-профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадида 56 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тинтув тадбирлари давомида 2 нафар шахсларнинг яшаш хонадонидан 185 грамм миқдордаги қуйилган олтинга ўхшаш модда, 13 нафар шахснинг яшаш хонадонидан 14 дона қўлбола усулда ясалган ҳар хил турдаги қум ювиш учун мўлжалланган ускуналар, 4 нафар шахсларнинг яшаш хонадонидан 4 дона тош майдалаш учун ясама тегирмонлар, 36 нафар шахсларнинг яшаш хонадонидан кўп миқдорда ишловга олинган ва ишловга олинмаган тупроқлардан ташкил топган намуналар олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.