Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, ишбилармон доира вакиллари ва ва йирик иш берувчи компания раҳбарлари билан учрашди.

Самарқанд вилояти иқтисодиёт тараққиёт бошқармасининг хабар беришича, иштирокчиларга Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлари, бу борадаги Давлат раҳбарининг сиёсати тўғрисида маълумот берилди.

Учрашувда Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов ҳамда Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси масъуллари ишчи кучини жалб қилиш бўйича тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишни муҳокама қилдилар.

Шундан сўнг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида мирация масаласида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди.

Мамлакатимиз делегацияси вакиллари Бошқирдистон миграция марказида ҳам бўлиб, у ердаги шароит ва хизматлар билан яқиндан танишди.   Ўзаро мулоқотда ушбу миграция марказида Республикамиз ташқи миграция агентлигининг ваколатхонасини ташкил қилишга келишиб олинди