Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда қўлбола ароқ ясаб сотган фуқаролар ушланди

Вилоят ички ишлар бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Қуйи Хўжасоат маҳалласида фуқаролар К.П ва Ғ.М. қўлбола усулда ясалган 255 дона “Журавли” ва “Филатов” ароқларини 2.272.500 сўмга сотган  вақтда ушланди, деб хабар бермоқда бошқарма ахборот хизмати.

Тезкор тадбир давомида ушбу шахсларнинг яшаш уйидан ароқ маҳсулотлари ва уларни ясашга мўлжалланган асбоб-ускуналар, ёрлиқлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан К.П ва Ғ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.