Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда хорижга олиб боришни ваъда берган фирибгар қўлга олинди

Шу йилнинг 22 май куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБдан фирибгарлик ҳолати қайд этилгани ҳақидаги ҳужжатлар келиб тушган.

Уларга кўра, 2019 йил август ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Навоий шоҳ кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи, нафақахўр Х.Х. уйида Ургут тумани Узум маҳалласида яшовчи Ш.Х. ва Қўшмачит маҳалласида яшовчи М.М.нинг ўғли У.Х.ларни Австралия давлатига ишлашга юборишда ёрдам беришга ваъда беради.

Фирибгарлик йўли билан Ш.Х.дан 3.000 АҚШ доллари ҳамда М.М.дан эса 3.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборади. Кўрилган тезкор чоралар натижасида Х.Х. ушланган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, 21 май куни Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.