Самарқандда телеграмдаги гуруҳ орқали фуқароларни "илинтирган" фирибгар қўлга олинди
- 02.02.2024 17:53
- 303
- Жиноят ва жазо
ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида фуқароларни хорижга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Хусусан, Самарқанд шаҳрида яшовчи Ф.Ф. "Телеграм" мессенжеридаги гуруҳ орқали маҳаллий фуқароларни фирибгарлик йўли билан Исроил давлатига ишга жойлаштириш ва кетиш харажатларини иш турига қараб ҳар бир шахс учун 3,5 минг доллардан 18 минг долларгача пулларни талаб қилиб келаётганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Ф.Ф. маҳаллий фуқарони фирибгарлик йўли билан Исроил давлатига жўнатиш мақсадида 6 000 доллар пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.Ф.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Давлатнинг қўллаб-қувватлаши ишончни оширади
- 05/10, 09:47
- Сиёсат
Рағбат куч берди
- 05/10, 09:44
- Мутолаа