Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги ўғирликка водийлик қариндош аёлларнинг қўли борлиги аниқланди

2019 йил 5 апрель куни номаълум шахс Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласида яшовчи С.И. исмли аёлнинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати 2 800 000 сўмлик занжирини ўғирлаб кетган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳар Ҳақиқат кўчасида яшовчи О.А. исмли аёл, унинг синглиси С.А., уларнинг Ҳақиқат кўчасида яшовчи қариндошлари У.Й. ва Наманган шаҳар Гулистон кўчасида яшовчи Ў.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.