Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамВМИ ректорига Беларусь академияси фахрий профессорлиги берилди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори, биология фанлари доктори, профессор Худойназар Юнусов бошлиқ институт жамоаси айни кунларда Беларусь Республикасида хизмат сафарида.

Институт ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур олий таълим муассасасининг Европа мамлакатлари орасида яқин ҳамкори бўлган Беларусда Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясининг 95 йиллик юбилейи тантаналари ўтказилмоқда.
Маросим доирасидаги тадбирларнинг бирида СамВМИ ректорига академиянинг фахрий профессори нишони топширилди.

Институт Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилган. Қўшма факультетда айни кунда 30 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Қўшма факультет талабалари ҳам Ўзбекистонда, ҳам Белорусда таълим олади, олийгоҳни битиргач, ҳар икки мамлакат дипломини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, СамВМИ дунёнинг етакчи 84 та олий ўқув юртлари билан ҳалқаро ҳамқорлик тўғрисида меморандум имзолаган.