Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Топинг-чи, бу сурат қаерда олинган?

Хорижда дейсизми? Йўқ, адашдингиз, Самарқанд шаҳрида. Шаҳар марказидаги кимёвий тозалаш корхонаси пештоқига ана шундай ёзиб қўйишибди.
Корхона шундай номланса керак, деб ўйласангиз хато қиласиз. Ташкилот номи ўзбекона – “Покизалик”. Лекин бино тепасига “эскича” ном ёзиб қўйишган.

Афсуски, корхонада кўрсатиладиган хизматлар нархномаси ҳам рус тилида экан.
Нима, бу корхона масъулларининг давлат тилига беписандлигими ёки улар “Давлат тили ҳақида”ги қонун меъёрларини билмайдими?