Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқда қарздор отадан 18 миллион сўмлик алимент пуллари ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2019 йил 26 сентябрдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Х.дан ундирувчи М.Б. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш кўрсатилган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздор Р.Х. билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилди.

Шундан сўнг қарздор Р.Х. алиментдан бўлган барча қарзини тўлаш истагини билдирди.

Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ тумани бўлимининг хабар беришича, қарздор томонидан 2020 йилнинг 31 декабригача бўлган қарздорлик ҳисобланиб, жами 18 миллион 485 минг сўм алимент пуллари ундирувчи М.Б.га топширилиши таъминланди.