Бир йилда алимент тўлашдан бўйин товлаган 1 100 нафар қарздорлар маъмурий, 139 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган: МИБ вилоят бошқармаси

Бюронинг вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан 2022 йилда 6,5 трлн. сўмлик 541.717 та ижро ҳужжатлари юзасидан 2,4 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиши таъминланган.

Алимент ундирувлари нафақат Самарқанд вилоятида, балки Республика миқёсида муҳим масалалардан бири. Вилоятда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 35.396 тани ташкил қилади. 2022 йилда бу йўналишда амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида қарздорлардан 141,7 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилган.

Бу тоифадаги ижро ишлари бўйича тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбилар туфайли 7555 та оила тикланган.

Ўз навбатида алимент тўловларини тўлашдан мунтазам равишда бўйин товлаб келган 1 100 нафар қарздорлар маъмурий жавобгарликка, 139 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.

Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожининг базавий асосларидан бири - банк кредит сиёсатини такомиллаштириш, кредит қайтуви ва айланмаси тизимини барқарорлаштириш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 2022 йил давомида бюронинг вилоятдаги органлари томонидан банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 1,9 трлн. сўмлик 34 622 та ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилган ва амалда 499,6 млрд. сўм ундирилган.

Бошқарманинг суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан терговга қадар текширув ва суриштирув давомида асосли ва сифатли қарорлар қабул қилиниши устидан доимий назорат ўрнатилган. Ҳисобот даврида бошқарма ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан 147 та жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар қайд қилиниб, 145 та ҳолатда ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи тегишли органлар билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар маҳсулида 2022 йил давомида муайян натижаларга эришилди. Хусусан, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 671 нафар қарздор жисмоний шахсларга нисбатан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида 591 нафар қарздорлар топилган.

Шунингдек, 120 та автотранспорт воситаларига нисбатан олиб борилган қидирув тадбирларидада 110 таси топилган.

Бюронинг вилоят бошқармаси органлари иш юритувида ҳудудгаз таъминоти корхоналари фойдасига қарз ундирувлари билан боғлиқ 10 млрд. сўмлик 488 та, электр тармоқлари корхоналари фойдасига 21,5 млрд. сўмлик 414 та ижро ҳужжатлари мавжуд. Шундан газ таъминоти корхоналари фойдасига 246 та ижро ҳужжати бўйича 1,9 млрд. сўм, электр тармоқлари корхоналари фойдасига 149 та ижро ҳужжати бўйича 2,1 млрд. сўм қарздорликлар ундирилган.

2022 йилда бошқарма тизимига жами 27186 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 15 108 таси қаноатлантирилган, 10 273 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 51 таси рад этилган.

Яна бир долзарб масала - кадрлар билан ишлаш, танлаш, уларни жой-жойига қўйиш ҳамда малакаси ва масъулиятини ошириш бўлиб қолмоқда.

Бу борадаги фаолиятда ўз хизмат вазифасини бажаришда ташаббус кўрсатган, ҳалол ва фидойи ходимларни муносиб тарзда рағбатлантирилиб, шунингдек, хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараб, танбеҳлардан тўғри хулоса чиқармаган, тизимни ишини орқага тортаётган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўриб борилмоқда.

Жумладан, ҳисобот даврида 24 нафар ходим хизматдан бўшатилган, 48 нафар ходимга интизомий жазо қўлланилган, 98 нафар ходим аттестациядан ўтказилиб, 3 нафари нолойиқ деб топилган ва 3 нафарига синов муддати берилган.

Ходимларнинг номуносиб хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар ва хабарлар асосида 56 нафар ходимга нисбатан 33 та хизмат текширувлари ўтказилган. Касб одобномаси талабларини бузган 43 нафар ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 3 нафар ходим Бюронинг вилоят бошқармаси органларидан бўшатилган.