Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хоразмда кучли шамол томларни учириб юборди

Кеча, 4 июнь куни тушдан кейин Хоразм вилоятининг бир қанча туманларида кучли шамол юз берди.
Шамол оқибатида енгил конструкцияли томлар учиб кетди. Эски симёғочлар қўпорилди, дарахт шохлари синди.

Бугун, 5 июнь куни 10:00 дан 18:00 гача профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин, дея огоҳлантирди вилоят "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизмати.