Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Хорижий тиллар бўйича халқаро талабалар олимпиадаси”да СамДЧТИ талабалари ғолибликни қўлга киритди

 25-26 апрель кунлари Қозоғистоннинг Е.А.Букетов номидаги Караганда давлат университетида ташкил этилган “Хорижий тиллар бўйича халқаро талабалар олимпиадаси”да СамДЧТИ талабалари хитой тили бўйича I ўринни, немис тили бўйича II ўринни, француз ва инглиз тиллари бўйича III ўринларни қўлга киритишди.

          Германия, Туркия, Россия Федерацияси, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг 35 та университетларидан 200 нафар иштирокчи қатнашган халқаро олимпиадада Республикамиздан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг қуйидаги талабалари муваффақиятли иштирок этишди:

         Хамдамова Чарос Ҳамдамовна – таржима назарияси ва амалиёти факультети, хитой тили йўналиши 4-курс талабаси.

         Сундеев Виктор Сергеевич – роман-герман тиллари факультети, немис тили йўналиши 2-курс талабаси.

         Куртова Александра Александровна – роман-герман тиллари факультети, француз тили йўналиши 4-курс талабаси.

          Аслиева Шахзода Зафаровнаинглиз тили факультети 3-курс талабаси.

         Германиянинг халқаро Академиклар Алмашинув Хизмати (ДААД), Гёти Институти ва Франциянинг Караганда шаҳридаги Француз Альянси билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро олимпиада доирасида хорижий тилларни ўқитиш методлари бўйича халқаро доирадаги мастер-класслар ва давра суҳбати ташкил этилди. Унда СамДЧТИ инглиз тили II факультети декан ўринбосари Қ.А.Хакимов иштирок этди.