Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

16-қаватдан тушиб кетган самарқандлик фуқаронинг жасади эртага Ўзбекистонга олиб келинади

Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри, Приморье туманида асли ўзбекистонлик бўлган Р.Х. фожиали тарзда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, марҳумнинг жасади Ватанга олиб келинади.

"2020 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон фуқароси Р.Х. Санкт-Петербург шаҳри Приморье туманидаги қурилиш объектининг 16-қаватидан тушиб кетиб, вафот этган.

Ҳозирги вақтда ватандошимиз жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур ҳуқуқий ва ташкилий масалалар тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал қилинган.

Эртага, 12 январь куни вафот этган фуқаронинг жасадини Самарқанд шаҳрига олиб келиш режалаштирилмоқда", дейилади агентлик хабарида.