Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

19 ёшли қизни "шантаж" қилиб, пул талаб қилган йигит қўлга олинди

2020 йил 22 январь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи 19 ёшли Ш.Ж., Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.

Унда 2019 йилнинг июль ойларида 22 ёшли Б.Б. билан танишиб, ўзаро учрашиб юрганлигини, аммо жорий йилнинг январь ойларида Б.Б. унинг телефонидан ўзига сездирмасдан шахсий фотосуратларини яширинча кўчириб олишга эришиб, Ш.Ж. учун сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларни интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишини айтиб қўрқитган. Унга таҳдид қилиб, 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилган ва Б.Б. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ушбу аризага асосан 25 январь куни соат 09:45 да Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Б.Б. 25.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.