250 йўловчи билан Пекиндан учган самолёт ҳадемай Тошкентга қўнади
- 04.02.2020 17:00
- 179
- Долзарб

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг самолёти Пекиндан йўловчилар билан бугун маҳаллий вақт 17:05 да Тошкент аэропортига етиб келади.
Компания берган хабарга кўра, самолётда 250 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор.
Олдин хабар қилинганидек, йўловчилар келганидан кейин вақтинча яшаш марказига юборилади.
Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг:
+998 (71) 276-49-66
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг буйруғига кўра ташкил этилган Ҳукумат комиссиясининг қарорига биноан Uzbekistan Airways жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари "Пекин-Тошкент”, "Ухан-Тошкент" йўналишларида чартер рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибн Сино издоши
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Йилига 300 кун ёмғир ёғадиган шаҳарча
- Бугун, 14:12
- Ўқинг, қизиқ!