Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистонда бош номзод идорасига уюштирилган ҳужумда 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бош вазири номзоди Амрилла Солиҳ бошчилигидаги Green Trend сиёсий ҳаракати офисига қилинган ҳужумда 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News’га таяниб АиФ хабар бермоқда.

Яна 50 нафар киши яраланган. Ташкилот офисига ҳужум пайтида номзоднинг ёрдамчилари бўлган. Солиҳнинг ўзи ҳам яраланган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 150 дан ортиқ тинч аҳоли бинодан эвакуация қилинган.

Ҳужумда тўрт киши иштирок этган, полиция ҳужумчиларни йўқ қилган, дейилади хабарда.