Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Афсона" янги бўлади

Самарқанд шаҳридаги «Афсона» сув ҳавзасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

– 1 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда болалар ва катталар учун чўмилиш ҳавзаси, енгил тамадди қилиб олишга мўлжалланган кафе, спорт-соғломлаштириш маркази қурилмоқда, – дейди қурилишга масъул «Шарқ саноати» концерни вакили Бахтиёр Нарзиев. – Умумий қиймати 1,5 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш учун хориж тажрибасидан самарали фойдаланяпмиз.

Лойиҳага кўра, бу ерда дам олувчилар учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилади. Илгари бассейнни тўлдиришга 4-5 кун кетган бўлса, янги ҳовуз мавсумда бир марта тўлдирилади ва сувни тозалаш ишлари замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Замонавий кўринишдаги маскан нафақат аҳолимизга, балки Самарқандга келадиган хорижлик меҳмонлар учун ҳам кўркам дам олиш жойи бўлади.