Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аляскада вакцинага кучли аллергик реакция қайд этилди

АҚШда BioNTech/Pfizer коронавирус вакцинасига кучли аллергик реакция қайд этилди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Аляскада бир тиббий ходимда дори қўлланилгандан 10 дақиқа ўтгач, кучли аллергия бошланди. Ваҳоланки, аёлнинг анамнезида аллергияга мойиллик қайд этилмаган. Айни пайтда у касалхонага ётқизилган, аҳволи барқарор.

Компания вакиллари воқеани пухта текширишга ваъда беришди. Шунингдек, улар айни пайтда рўй берган вазият хусусида батафсил маълумотга эга эмасликларини билдиришди. Компания штат ҳукумати билан фаол ҳамкорлик қилмоқда, дея хабар беради CNN.

Аввал касалликлар назорат қилиш ва олдини олиш федерал маркази раҳбарияти АҚШда фавқулодда вазият ҳолатларда BioNTech/Pfizer вакцинасини қўллашни маъқуллаган эди.

Бугунги кунда дунёда бир нечта COVID-19 вакциналари мавжуд. Россияда иккита вакцина рўйхатдан ўтган – «Спутник V» ва YepiVacCorona. 5 декабрь куни Москвада коронавирусга қарши «Спутник V» препарати билан эмлаш бошланди. АҚШ Pfizer/BioNTech вакцинасини рўйхатдан ўтказди ва навбатда «Moderna» вакцинаси. Шунингдек, Британиянинг “AstraZeneca” фармацевтика компанияси AZD1222 вакцинаси комбинацияси бўйича клиник синовлар олиб бормоқда.