Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий этмоқда

АҚШ Эронга қарши ядро, ракета ва ислом республикасининг бошқа ҳарбий дастурлари учун ишлатиладиган металл ва бошқа хомашёлар етказиб беришни чекловчи янги санкциялар жорий этмоқда. Бу ҳақда 31 июль куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

“Бугун Давлат департаменти Эроннинг ядро, ҳарбий ёки баллистик ракеталар дастури учун қўлланиладиган 22 турдаги металлни аниқлади. Кимлар ушбу хомашёларни Эронга етказиб берса, (АҚШ) қонуннинг 1245 моддаси асосида санкцияга тушади”, дея таъкидлади Помпео.

Давлат котибининг фикрига кўра, Эроннинг ядро, баллистик ёки ҳарбий дастури халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий хавф солади.

Бундан ташқари, Эронга қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш ҳам тақиқланди. АҚШ расмийларининг фикрига кўра, Ислом инқилоби ҳимояси корпуси (ИИҲК) мамлакатдаги қурилиш соҳасини назорат қилади.