Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ ҳукумати грин-карт берилиши қоидаларини қийинлаштирмоқда

АҚШ ҳукумати грин-карт берилиши қоидаларини қийинлаштирди. Бу ҳақда 12 август куни Reuters агентлиги хабар берди.

Оқ Уй матбуот ҳизмати, АҚШга келган чоғида ҳукуматидан ижтимоий нафақа умид қиладиган муҳожирлардан доимий яшаш ҳуқуқини берадиган грин - картни рад этишга имкон берадиган қарорни эълон қилди.

Эндиликда Америка амалдорлари грин-карт берилиши вақтида АҚШга бормоқчи бўлган инсонни “жамоат ташвиши” бўлмаслигини аниқлашга ҳаракат қилади.

Янги қонун 2019 йил октябрь ойида кучга киради. Айни вақтда сўз кейинги уч йил ичида 12 ой давомида ижтимоий ёрдам олган муҳожирлар ҳақида бораётгани таъкидланган.

Олдинроқ NA REGNUM АҚШ Президенти Дональд Трамп грин-карт ўйин лотореясини танқид қилгани ҳақида хабар берганди. АҚШ ҳукумати ҳар йили муҳожирлар оқими кам бўлган давлатлар учун лоторея (грин-карт) ўтказади. Лотореяда иштирок этиш бепул, ғолиблар тасодифан аниқланади ва АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.