Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда коронавирус билан касалланган биринчи ит вафот этди

АҚШда коронавирус инфекцияси билан касалланган биринчи ит сифатида рўйхатга олинган немис овчаракси, ташхис қўйилганидан бир ой ўтиб вафот этди. Бу ҳақда National Geographic журнали хабар берди.

Нью-Йорк штатида истиқомат қилувчи 7 ёшли “Бадди” лақабли итда апрель ойининг ўрталаридан бошлаб нафас олиш муаммолари кузатила бошлади. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг жониворлар ва ўсимликлар саломатлиги инспекция хизмати июнь ойининг бошида унда коронавирус инфекцияси аниқланганини маълум қилди.

Итнинг эгалари журналистларга унинг тиббий картасини тақдим этди. Тиббий картада қайд этилишича, “Бадди” коронавирусдан ташқари онкологик ҳасталикдан ҳам азият чеккан. Бу эса уни коронавирусга тез енгилганини тушунтириб беради.