Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Асалари заҳри коронавирусга қарши иммунитет пайдо қилиши мумкин

Aсалари заҳри таркибида Covid-19 га қарши номаълум модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда PubMed нашри ҳам эълон қилди.

Хитойдаги тадқиқотларга асосланиб, вирус энг кўп тарқалган Ухан ҳудудида ҳам ҳалигача бирорта ҳам асаларичи COVID-19 га чалинмагани ҳақидаги хабар эълон қилинди.

Aсаларичиларни текширишнинг илк натижаларига кўра хитойлик шифокорлар асалари заҳрига қарши иммунитетнинг коронавирус инфекциясига қарши ҳимоя тизими бўла олади, деган тахминни илгари суряпти.

Асалари чақиши натижасида одамда аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Асалари заҳри билан даволаш фан тилида апитерапия деб номланади. Хитойлик шифокорларнинг сўзларига кўра, апитерапия натижасида стимулланиб, қонда кўпайган Т лимфоцитлар эвазига инсон иммун системаси коронавирусга қарши фаол бўлиши мумкин. Аслида, асалари заҳри иммунитетни стимуллаши, кўпгина касалликларга даво бўлиши ҳақида маълумотлар аввалдан маълум.

"Доктор Аллерголог" фикрича, бу борада Ўзбекистонда тадқиқот олиб бориш керак.