Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автомашина носозлиги оқибатида газ қувури устунига бориб урилган

Жорий йилнинг 6 октябр куни Мирзо Улуғбек тумани Чахбуд кўчасида 25 ёшли Хусниддин Х. “ВАЗ-2106” русумли автомобилини бошқариб келаётиб, газ қувури устунига тўқнашган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотига кўра, ЙТҲ сабабли газ қувурининг бутунлигига зиён етиб, газ-ҳаво аралашмасининг ўт олиши содир бўлган.

Ёнғин ҳақидаги хабар 101 рақамига соат 1:41 да келиб тушди. Соат 1:49 да воқеа жойига ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келиб, 2:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ҳодисада жабр кўрганлар ва қурбонлар бўлмади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, ЙТҲга автомобилнинг тўхташ тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

Ушбу факт асосида “ВАЗ-2106” русумли автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддасига (“Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши”) мувофиқ маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчилардан техник носоз автомобилни бошқармасликни ва автомобилни техник кўрикдан ўз вақтида ўтказишни сўраган.