Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автомашиналарни харид қилишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкентда автомобилларни харид қилишни ваъда бериб, фирибгарлик жиноятини содир қилган шахсга нисбатан жиноий иш кўзғатилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг сентябрь ойида Миробод туманида 37 ёшли Камолиддин К. таниши бўлган 41 ёшли Алихон Х.га салондан “Спарк” ва “Нексия” автомобилларини у учун харид қилишни ваъда қилган. Бунинг учун у Алихон Х.дан 15.900 АҚШ доллари олган, аммо ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.