Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беҳбудийни нечта давлат олимлари тан олган?

Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Илмий хизматлар маркази ҳамкорлигида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 146 йиллиги муносабати билан “Маҳмудхўжа Беҳбудий ва жадид матбуоти” мавзуида халқаро миқёсдаги онлайн илмий-амалий конференциянинг ўтказилди.

Зоом платформаси орқали ўтказилган анжуманда Европа, Россия ва Евроосиё таълим маркази директори ўринбосари, АҚШ Мичиган давлат университети, Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти қошидаги Россия давлат ҳуқуқшунослик университети, Туркиянинг Ege Üniversitesi, Хўжанд давлат  университети ҳамда Озарбайжон Миллий илмлар академияси, Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтидан мутахассис-олимлар маърузалар билан иштирок этди. Шунингдек, мамлакатимизда жадид матбуоти бўйича тадқиқот олиб борган таниқли олимлардан Наим Каримов, Баҳодир Каримов, Турсунали Қўзиев, Зайнобиддин Абдурашидов, Ҳалим Саидов, Акбар Нурматов, Сайёра Ҳалимоваларнинг маърузалари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

- Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ўрганишда маҳаллий ва хорижий олимлар ўртасида илмий алоқаларни ўрнатиш жуда муҳим саналади, - дейди филология фанлари номзоди, доцент Ҳалим Саидов. – Халқаро конференциянинг ўтказилгани эса ушбу эзгу мақсадга эришиш учун дастлабки қадам бўлди. Эътиборлиси, конференция тўпламида нашр этилган илмий тезислар GOOGLE SCHOLAR халқаро базасида индекцияланади. Ҳар бирига DOI (Digital Object Identifier) рақами берилади. Бу эса Беҳбудий илмий мероси билан шуғулланувчи ва унга қизиқувчилар учун уларнинг билимларини ўзлаштириш майдонига айланади.