Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Биласизми, безориликка қонунда қандай жазо белгиланган?

Безорилик (жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига 20 млн 273 минг сўмдан 60 млн 819 минг сўмгача миқдорда шикаст етказиш, нобуд қилиш)  учун қуйидаги жиноий жазолар қўлланилиши мумкин:

- 10 млн 136 минг сўмдан 20 млн 273 минг сўмгача миқдорда жарима;

- уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Ушбу ҳаракат жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили, жамоатчилик вакилига, шунингдек, безорилик ҳаракатларининг олдини олишга ҳаракат қилган бошқа шахсларга нисбатан содир этилган бўлса уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин, деб ёзмоқда ҳуқуқий ахборот канали.