Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир кунда 9 минг тоннадан ортиқ пахта териб олинди

Шу кунларда вилоятимизда пахта йиғим-терими айни авж паллага кирди.
Самарқандлик пахтакорлар жорий йилда 75 минг 500 гектар майдонда ғўза парваришлаб, 215,5 минг тонналик “оқ олтин” хирмони яратишни мақсад қилишган.

Вилоят пахта терим мониторинг маркази маълумотига кўра, далаларимизда етиштирилган ҳосилни териб олиш учун ихтиёрий равишда 123 мингдан ортиқ теримчи томонидан бир кунда 9 минг 136 тонна пахта хомашёси териб олинди. Жорий йил 5 октябрь ҳолатига кўра, вилоят бўйича салкам 50 минг тонна пахта хирмони яратилди.