Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир ёшга етмаган боласини 1500 долларга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 24 ёшли Г.С. (аёл) вояга етмаган 1 ёшли фарзанди Ш.Т.ни 1.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, Фарғона шаҳар Шароф Рашидов кўчасида фарзанди учун келишилган пулдан 500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олаётган вақтида ушланган ҳамда ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Г.С. мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.