Бизнинг кўчага ҳам ҳокимлар келармикан?

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой маҳалласи фуқароларининг ўзаро суҳбатидан:

- Вилоят ва шаҳар ҳокими Самарқанд кўчаларини пиёда кезиб, уларда амалга оширилаётган қурилиш-ободончилик ишларини шахсан ўзлари кўздан кечираётганмишми?

- Эй, бизнинг кўчага киришмайди. Чунки маҳалламизнинг асосий кўчаси (Улуғ Турсунов кўчаси) йўли турли баҳоналар билан ҳар йили ковланади. Аммо мутасаддилар ковланган йўлни номигагина ёпиб кетишади. Бунинг оқибатида ёғингарчилик бошланди дегунча, йўлнинг чўкмаган жойи қолмайди.

- Бир ой илгари, газ қувурларини ўтказиш баҳонасида кўчамизни яна ковлашни бошлади. Ишни роса чўзишди, техникалар ва пиёдаларнинг ўтиб-қайтишига халақит беришди. Кўчадаги ковланган жойларни амал-тақал қилиб ёпиб кетишди ҳам. Афсуски, мутасаддилар чўкиш оқибатида бугун уйдим-чуқур ҳолатга келиб қолган йўлни асфальт қилишни хаёлига ҳам келтиришмаяпти?

- Маҳалламиз фуқароларининг ишга, фарзандларимизнинг мактабга қатнашида ноқулайлик туғдираётган ушбу камчиликларни ҳокимлар келиб кўрсайди. Зора, ушбу муаммолардан қутулармидик?