Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бош прокурор ўринбосари сайёр қабул ўтказмоқда: фуқароларга 16 та ногиронлик аравачаси ва 3 та эшитиш мосламаси берилди

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов сайёр қабул ўтказмоқда.

Жомбой, Оқдарё, Пайариқ, Булунғур, Тайлоқ, Ургут, Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳри фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий, ички ишлар, судлар, қишлоқ хўжалиги, солиқ, божхона ва бошқа масалаларга оид мурожаатларига ечим изланди.

- Маҳалламизда болалар боғчаси қуришда ёрдам сўраб бир нечта ташкилотларга мурожаат қилдим, - дейди Ургут тумани Наврўз маҳалласида яшовчи Фазилат Алиқулова. – Давлат шерикчилиги асосида 130 ўринли мактабгача таълим муассасаси қуриш учун томорқамиздан 28 сотих ер ҳам ажратдим, аммо маблағ олиш масаласида 2017 йилдан буён қийналиб келардим. Бош прокурор ўринбосарининг қабулига шу масалада ёрдам сўраб келгандим “Микрокредитбанк” вилоят филиали тез орада болалар боғчаси қуриш учун 1 миллиард 200 миллион сўм имтиёзли кредит ажратадиган бўлди. 

Шунингдек, қабул давомида мурожаат қилган фуқароларга 16 та ногиронлик аравачаси ва 3 та эшитиш мосламаси берилди. 

Ў.ХУДОЙБЕРДИЕВ.